10 000 АҚШ доллари ва телефонлар
Фарғона шаҳри. 15 февраль куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБга шаҳарнинг "Қизилқия" кўчасида истиқомад қилувчи фуқаро А.С мурожаат қилиб, 2021 йилнинг июнь ойида таниши, А.Ж телефон аппаратлари олиб келиб беришлигини айтиб, унининг жами 10 000 АҚШ доллари пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланган А.Ж аниқланиб, хозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар ҳар қандай олди-берди муносабатларини нотариал тартибда расмийлаштиришни унутманг. Акс ҳолда фирибгарлар тузоғига илиниб қоласиз.
Эслатиб ўтамиз юқоридаги каби жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати