20 Март 2025 йил
1703
Тошлоқ туманида Президентимизнинг 1-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича қилинган ишлар таҳлил қилинди
Хабарингиз бор, Президентнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Тошлоқ туман ИИБ ҳамда прокуратураси томонидан маҳалла еттилиги иштирокида бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ёшлар билан ишлашиш, ҳудудларни рақамлаштириш бўйича ишларни янада жадаллаштириш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати