1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти фахрий устозлар холидан хабар олдилар
Устоз отангдек улуғ деган нақл бор халқимизда.Ички ишлар тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, одамлар тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқлари дахлсизлигига муносиб ҳисса қўшган фахрийлар кўпчиликни ташкил қилади.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи Азамат Козимов раҳбарлигида ИИО тергов соҳасида фаолият юритиб, нафақага чиққан фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Уларга бошқарма раҳбариятининг байрам табриги ҳамда эсталик совғалари топширилди.
Мана шундай фахрийларнинг бой тажрибаси бугун ёш ходимларнинг хизмат фаолиятини самарали ташкил этишда, хизмат сифати ва самарадорлигини оширишда ҳамиша зарур.
Учрашувларда таъкидланганидек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муносиб ҳимоя қилишда, юртимиз тинчлиги, осойишталигини таъминлашда фахрий устозлар ҳамиша ўзлари хизмат қилган, тизим билан елкадош.
Улар кўрсатилган рағбат ва эътибордан мамнун эканликларини билдирдилар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати