1 Октябр 2021 йил 1390

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ёзёвон туманида югуриш марафони ташкил этилди

Ёзёвон туман ҳокимлиги ҳамда туман ИИБ ташаббуси билан ёшлар агентлиги, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу спорт мусобақасида ИИОда хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг фарзандлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ушбу марафон чин маънода устозларга кўрсатилган меҳр ва эътибор наъмунаси бўлди.

Тадбир якунида ИИОда хизмат қилиб, устозлик мақомига етган, бугун фахрийлар сафида умргузаронлик қилаётган устозлар ҳамда марафон ғолибларига ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech