1 850 АҚШ доллари эвазига Австрия давлатига ўқишга олиб кириб қўйишини айтиб пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган шахс қўлга олинди
Фарғона шаҳри. 4 февраль куни У.И ИИБга мурожаат қилиб, унга кўра 2020 йилнинг декабрь ойларида номаълум шахс унинг ишончига кириб, 1.850 АҚШ доллари эвазига Австрия давлатидаги университетга ўқишга олиб кириб қўйишини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Қ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати