5 Сентябр 2022 йил 3484

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари, полковник Муҳиддин Жўраев Ёзёвон туманидаги 27-умумтаълим мактабида ўтказилган “Мустақиллик дарси” да иштирок этди

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган мустақиллик дарслари билимга чанқоқ ўғил-қизларни ўқув йилининг илк кунида яна жамул-жам қилди.

Мазкур таълим муассасадида бугунги кунда 265 нафар ўқувчилар таълим ва тарбия олмоқда. 35 нафар болажонлар 1 синфга қабул қилинди.

Вилоят ИИБ бошлиғи ўқувчиларни Билимлар куни билан қутлаб, бошланаётган ўқув йилида ҳам уларнинг юксак марраларни эгаллашларига, фан сирларини қунт билан ўзлаштиришларига ишонч билдирди. Мазкур жараёнда ёшларга таълим ва тарбия бериб келаётган педогог-ходимларнинг шарафли ва машаққатли фаолиятига муваффақият тилади.

Бошқарма бошлиғи мустақиллик дарсида бевосита иштирок этиб, ўғил қизлар билан суҳбат қурди. Мустақиллик дарсларининг мазмун-моҳияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Ёшларни ҳамиша ҳамжиҳат бўлишга, ўқиб изланишга, Ватанни севишга, тинчлик ва осойишталикни қадрлашга чорлади.

Билимга чанқоқ ўқувчиларга телевизор ҳамда бадиий китоблар совға қилинди.

Дарҳақиқат 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида таълимни ва инсон капиталини ривожлантириш асосий вазифалардан бири сифатида ўрин олган.

Сектор раҳбари таълим муассасасидаги ўқув жараёнлари, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Келгусида мактабни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.

Зеро, фарзандлари биримли юртнинг келажаги ҳам буюк бўлади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech