12 Август 2022 йил 397

Қўқон шаҳрида яна бир талончи қўлга олинди

Қўқон шаҳар. 05 август куни А.Навоий мавзесида жойлашган савдо дўкони олдида савдо қилаётган А.Г исмли аёлдан пул талаб қилиб, қўлида бўлган бир дона нархи 600.000 сўмлик “Samsung J 5” русумли телефон аппаратини қаршилик қилишига қарамасдан очиқдан-очиқ талончилик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида, Фарғона вилояти ИИБ Иккинчи минтақивий ҳудуд ППХ отряди 3-гуруҳ ходимлари томонидан ушланиб Ф.Акбаровдан “Samsung J 5” русумли телефон аппаратини ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech