12 Октябр 2022 йил
406
Фарғона шаҳрида уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган вояга етмаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳар.2022 йилнинг 9 сентябрь куни вояга етмаган М.А А.Ш.га тегишли бўлган шаҳар марказида жойлашган савдо дўконига келиб нархи 900.000 сўмлик “Самсунг А-40” русумли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиш шарти билан олиб номаълум томонга кетиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати