2 Ноябр 2022 йил
406
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари қидирувдаги шахсларни қўлга олишди
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Т.С.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Н.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати