29 Август 2022 йил 2391

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди

Тадбир аввалида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “АХБОРОТ” информацион кўрсатуви намойиш этилди.

Шундан сўнг Фарғона давлат университетининг Ўзбекистон тарихи фани катта ўқитувчиси Равшанбек Акбаров ҳамда “Қатағон қурбонлари” музейи директори, доцент Собиржон Сиддиқовлар томонидан  “Қатағон қурбонлари – истиқлол фидойилари” мавзусида маъруза қилинди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма бошлиғининг юридик масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Алишер  Шерматов томонидан “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммити – тарихий аҳамиятга молик воқеа” мавзусидаги маъруза ҳам ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини бойитишга хизмат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгашининг 2022 йил  22 август кунидаги 6-сонли фармойиши билан бир гуруҳ фарғоналик соҳа фахрийлар эсдалик нишонлари билан тақдирланган эди. Бошқарма раҳбарияти фахрийларга ушбу мукофотларни тантанали ривишда топширди.

Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг шахсий таркиб бўйича тегишли буйруқлари билан нафақага чиққан ходимларга ҳам қимматбаҳо эсдалик совғалари  тақдим этилди.

Тадбирдан сўнг китоб ярмаркаси  ўтказилди. Соҳа ходимлари Ички ишлар вазирлиги томонидан ўқиш учун тавсия қилинган 39 номдаги адабиётлар ва бошқа қизиқарли китобларни шу ернинг ўзида мақбул нархларда сотиб олдилар.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида ўтказилган  маънавият ва маърифат дарси ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга, улар қалбидаги ватанга муҳаббат, касбга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech