11 Июл 2023 йил 379

Фарғона туманида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётган шахс аниқланди

Фарғона тумани. 2023 йилнинг 12 июнь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қорасув маҳалла ҳудудида яшовчи, К.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 49 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech