Ўзбекистон туманида ижтимоий тармоқ орқали алданган аёл ИИБга мурожаат қилди
Ўзбекистон тумани. 13 июнь куни Р.З. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йил 19 май номаълум шахс билан интернет ижтимоий тармоғи орқали танишиб, интернет ижтимоий тармоғидаги совринли ўйинда пул мукофотини ютиб олганлигини ва ушбу пулларни пластик картаси ҳисобига ўтказиб беришини айтиб, алдов йўли билан номига расмийлаштирилган тегишли банк томонидан берилган пластик карта рақами ва кодини алдов йўли билан олиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 1.838.009 сўм пул маблағларини бошқа пластик карта ҳисобига ўтказиш орқали қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлмии томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Б. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати