21 Май 2022 йил 333

Фарғона шаҳрида уяли телефон ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳар.Фуқаро К.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 февраль куни соат 11:30 ларда номаълум шахс Ж.Мангуберди кўчасида жойлашган “Жамоат саломатлиги институти” биносида нархи 3.800.000 сўмлик “Редми-С1” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИБ ТҚХБ ва шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.Н содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech