Қува туманида “ГАЗ 3110” русумли автомашинасини сотиб олиб пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қува тумани. 06 август куни фуқаро С.Й ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 07 май куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “ГАЗ 3110” русумли автомашинасини 1950 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 200 АҚШ доллар пулларини бериб, қолган пулларни бир ой муддат ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати