Қува туманида бир бош қорамолни ўғирлаган шахслар қўлга тушди
Қува тумани. 21 июнь куни Дашт қишлоғида яшовчи фуқаро Ф.Қ ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс маҳалласида жойлашган фермер хўжалиги дала ер майдони четида қаровсиз қолдирган нарҳи 2.800.000 сўмлик бир бош қора молини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.О., Қ.Ф ва Т.А.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати