23 Феврал 2022 йил 465

Қўштепа туманида бир бош отни сотиб олган шахс келишилган пулларни бермади

Қўштепа тумани. 16 ноябрь куни Т.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг август ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган бир бош отини 2.700 АҚШ доллар эвазига сотиб олишга келишиб, олдиндан 400 АҚШ доллар пулларини бериб, отни олиб кетиб, қолган пулларни бериб юборишини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган отни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Т содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech