29 Апрел 2023 йил 443

Қўқон шаҳридаги жомеъ масжидида телефон аппарати ўғирлаган шахс фош бўлди

Қўқон шаҳар. Фуқаро Х.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 февраль куни номаълум шахс Янги чорсу кўчасида жойлашган жомеъ масжидининг таҳоратхонасида қаровсиз қолдирган курткаси чўнтагида бўлган нархи 1.300.000 сўмлик “Samsung A-13” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech