Қўқон шаҳрида “Матиз” русумли автомашинада “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди
Қўқон шаҳри. 03 сентябрь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қутлуқ қадам кўчасида яшовчи Ғ.М Данғара кўчасидаги автомашиналарга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси олдида бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашинада “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати