6 Ноябр 2021 йил 391

  Қўқон шаҳрида алдов йўли билан пулларни қўлга киритган аёлга жиноят иши қўзғатилди

 

Қўқон шаҳри. 24 октябрь куни фуқаро А.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 16 май куни номаълум аёл Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплексида ишончига кириб, телефон орқали суҳбатлашиб, 2.000.000 сўм пулларни пластик картаси ҳисобига ўтказса, Марғилон шаҳрига 100 дона кўрпа-тўшакларни йўловчи автомашинадан жўнатиб юборишлигини айтган.Бироқ ҳайдовчи орқали кўрпа-тўшакларни бериб юбормасдан алдаб, 2.000.000 сўм пулларини пластик картаси ҳисобига ўтказиб олганлигини маълум қилган.


Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.С исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech