6 Сентябр 2021 йил
471
Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари қидирувдаги аёлни қўлга олишди
05 сентябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисмида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан қидирув эълон қилинган Қ.Н. исмли аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати