12 Октябр 2020 йил 699

Учкўприк туманида автомашиналар ювиш шахобчасига ўғирликка тушган шахс аниқланди

Учкўприк тумани. 07 октябрь куни фуқаро Й.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 октябрь кунидан 07 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс  Хамид Олимжон кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шахобчасига эшик қулфини бузиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, нархи 3.500.000 сўмлик автомашина ювиш ва нархи 1.500.000 сўмлик ҳаво дамлаш ускуналарини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу шахобчада ишчи бўлиб ишловчи З.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

Text to speech