25 Август 2021 йил 401

Учкўприк туманида қаровсиз қолдирилган уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Учкўприк тумани. 22 август куни Наврўз МФЙ ҳудудида яшовчи А.Т ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 август куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилган нарҳи 500.000 сўмлик “Samsung J1+6” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech