Учкўприк туманида фуқаронинг ишончига кириб пластик карталари ҳисобидан алдов йўли билан пулларни қўлга киритган шахс аниқланди
Учкўприк тумани. И.Ш исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 02 март куни номаълум шахс “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали ишончига кириб, ўзини банк ходими эканлигини, кредит анкетаси ёпилмаганлигини ва унга ёрдам беришлигини айтиб, тегишли банк томонидан берилган 2 дона пластик карталарининг хос рақамларини қўлга киритиб, карталари ҳисобида бўлган жами 3.010.000 сўм пулларини алдов йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.Д содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати