23 Декабр 2022 йил 360

Фарғона шаҳрида талончилик содир қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

 

Фарғона шаҳар.2022 йил 20 декабрь куни соат 21:00 ларда Қ.М исмли қўшниси О.Н исмли аёлни олдига кириб подъезидаги лифтни таъмирлатиш учун пул йиғиб юрганлигини айтиб, ундан пул беришини сўраган вақтида пул бермаганлиги учун жанжаллашиб, Н.О. исмли аёлни қўлидаги нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung” русумли телефон аппаратини қўлидан тортиб олиб очиқдан-очиқ талончилик йўли талон-тарож қилиб тортиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech