Шоввозлар қўлга тушди
Фарғона тумани. Саноат маҳалласида яшовчи У.М. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2020 йил март ойи ўрталарида номаълум шахс яшаш хонадонидан жами нархи 3 000 000 сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Фарғона тумани ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни Т.Т., А.А. ва Х.Ў.лар содир этишганлиги аниқланиб, улардан далилий ашёлар олинган. Юқоридаги шахсларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми(ўғирлик)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолади. Буни ёддан чиқарманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати