Шоҳимардон қишлоғида хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотлар йиғиш пунктини ишга туширилди.
Фаргона туманининг Шоҳимардон қишлоғи "анклав" ҳудудда жойлашган.
Ушбу масканда, хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларини йиғиш пункти ишга тушириш бўйича замонавий техник ускуналар ўрнатилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудуди орқали 25 километрдан ортиқ масофани босиб, Фарғона тумани Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат этадиган шоҳимардонликлар учун қулай имконият яратилди.
Жорий йилнинг 10 март санасидан қишлоқнинг ўзида маълумотларни йиғиш пункти ишга туширилди. 6 минг нафарга яқин фуқаролар эндиликда бемалол ортиқча оворагарчиликларсиз мазкур ҳужжатга эга бўлишлари мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати