Қўқон шаҳрида “Россо Х-3” русумли уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган вояга етмаган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳар. Фуқаро М.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 07 апрель куни номаълум шахс А.Темур кўчасида ишончига кириб, нархи 2.800.000 сўмлик “Россо Х-3” русумли уяли телефон аппаратидан фойдаланиб олишини айтиб, фирибгарлик йўли билан телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Қ.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати