Вояга етмаган шахс сартарошхона олдида қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлади
Қўқон шаҳар.Фуқаро С.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 11 ноябрь куни номаълум шахс И.Бухорий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда жойлашган сартарошхона кириш эшиги олдида, қаровсиз қолдирилган нархи 1.200.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Ж.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати