Россия Федерациясига ишга жўнатишни ваъда қилиб, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 04 июль куни Н.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 март куни номаълум шахс ишончига кириб, 400 АҚШ доллари эвазига Россия Федерацияси Москва шаҳрига ишга юборишини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Н содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати