Риштон туманида хонадондан телефон аппаратини ўғирлаган аёл аниқланди
Риштон тумани. Дутир маҳалла ҳудудида яшовчи Б.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 18 апрель куни номаълум шахс, яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидан нархи 1.500.000 сўмлик
“Red Mi-9” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ҳ.Ш исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати