Қўқон шаҳрида хонадонда бўлган “Сobalt” автомашинаси салонидан 17.000.000 сўм пулларини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳар. А.Т.Хўқандий мавзесида яшовчи фуқаро Қ.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 28 октябрь куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирган “Сobalt” русумли автомашинаси орқа ўриндиғида бўлган 17.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати