28 Феврал 2023 йил 392

Қўқон шаҳрида сотувдаги ёғ маҳсулотларини ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. Д.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 16 февраль куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо дўкони олд томонида қаровсиз қолдирилган сотувдаги 1.000.000 сўмлик ёғ маҳсулотларларини яширин равишда ўғрилаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Р содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари оилиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech