23 Феврал 2023 йил
378
Қўқон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаган шахс аниқланди
Қўқон шаҳар. 15 февраль куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.Жомий кўчасида Н.И.нинг ёни холислар иштирокида текширилганда, эгнидаги шимининг ўнг чўнтагидан гашиш гиёхвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати