20 Январ 2023 йил 404

Қўқон шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. 13 январь куни Фарғона вилояти иккинчи минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан А.Т.Хўқандий мазесида хизмат олиб бораётган вақтида Т.И гиёҳвандлик воситаси сақлашда гумон қилиниб, унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнидаги кийимининг ён чўнтагидан бир бўлак гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech