21 Январ 2022 йил
419
Фарғона вилоятида қидирувдаги 2 нафар шахслар қўлга олинди
20.01.2022 йил куни Қўштепа тумани ИИБ ЖҚБ ва Пробация ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.Б.ни қўлга олишди.
Шунингдек Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган О.С.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати