27 Август 2022 йил 398

Фирибгарлик жиноятини содир этишда гумонланиб қидирувда юрган шахс Россия федерациясида қўлга олинди

Россия федерациясида хизмат сафарида бўлган Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.Ф.ни Москва шаҳрида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech