9 Октябр 2021 йил 411

Қўқон шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олган шахс пулларини тўлиқ бермай ғойиб бўлди

Қўқон шаҳри. 04 октябрь куни Қ.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 август куни номаълум шахс Усмон Носир кўчасида жойлашган савдо комплекси ҳудудида 1.118.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини олиб, 118.000 сўмини бериб қолган 1.000.000 сўм пулларини автомашинасидан олиб келиб беришлигини айтиб олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан озиқ-овқат махсулотларини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ИИБ ҳузуридаги тергов бўлмии томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.З содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech