Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг серқатнов йўлларига янги фоторадар ва видеокузатув камералари ўрнатилди
Ўзбекистон тумани ҳудуддан ўтган “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобил йўлида жорий йилнинг ўтган даврида 53 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларнинг 9 таси инсон ўлими билан якунланган. Шунингдек туман ҳудудидан ўтган “Қўқон-Мингтут-Аэропорт” автомобил йўлида эса жорий йилнинг 10 ойи давомида содир бўлган 8 та йўл-транспорт ҳодисасининг 4 таси ўлим билан тугаган.
Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида туман ҳокимлиги кўмаги билан “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобил йўлининг 4 ва 22-километриларига ва “Қўқон-Мингтут-Аэропорт” автомобил йўлининг 7-километрларига “Лочинкўз” русумли йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи қурилмалар ўрнатилди. Ушбу махсус камералар белгиланган тезликка амал қилмаган, хавфсизлик камаридан фойдаланмаган, ҳаракат вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланган ва йўл чизиқларига талабларини бузган транспорт воситаларини аниқлашга қаратилган.
Шунингдек, кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мақсадида тумандаги 49-мактаби олдида қавариқ сунъий нотекслик яратилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.