Олтиариқ туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаган шахс фош бўлди
Олтиариқ тумани. 2023 йилнинг 20 апрель куни туман ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Н.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасидаги гулзорда 28 туп ва экин майдони ичида 67 туп кўкнори ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аникланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати