Олтиариқ туманида харидорнинг 100 АҚШ доллари қалбаки бўлиб чиқди
Олтиариқ тумани. 11 август куни М.Н. ИИБга мурожаат қилиб. унда 11 июль куни номаълум шахс Қизилтепа МФЙда жойлашган савдо дўконига келиб ундан хар-хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари олиб, унга бир дона 100 АҚШ доллари бериб кетганлигини, ушбу 1 дона 100 АҚШ доллари купюранинг қалбаки эканлигини маълум қилган.
Ўтказилган судга оид техник-криминалистик экспертизанинг хулосасига кўра, 1 дона 100 АҚШ доллари қийматидаги купюра қалбаки усулда рангли принтер ёрдамида ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида 1 дона 100 АҚШ доллари купюрадаги пул В.И томонидан тайёрланганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати