3250 АҚШ доллари эвазига Жанубий Кореяга жўнатишни ваъда қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона тумани. М.О исмли аёл ИИБ га мурожаат қилиб, унда 2020 йил ноябрь ойида А.Ш исмли таниши унинг ишончига кириб ўғлини Жанубий Корея Республикасига ишлаш учун юборишини айтиб ундан жами 3 250 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланган А.Ш исмли шахс аниқланиб, хозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар ҳар қандай олди-берди муносабатларини нотариал тартибда расмийлаштиришни унутманг. Акс ҳолда фирибгарлар тузоғига илиниб қоласиз.
Эслатиб ўтамиз юқоридаги каби жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати