28 Март 2023 йил 386

Марғилон шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддаларини пуллаган шахс қўлга тушди

Марғилон шаҳар. 2023 йилнинг 22 март куни Фарғона вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ва Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Дўстлик маҳалла ҳудудида яшовчи К.Н яшаш хонадонида 6.000.000 сўм эвазига “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сотган вақтида далилий ашё билан қўлга тушган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech