23 Май 2022 йил 437

Фарғона шаҳрида кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини сақлаб келаётган шахс аниқланди

Фарғона шаҳри.3 май куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ипак йўли МФЙ ҳудудида жойлашган Д.И.нинг ҳайвонлар емхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, емхона омборхонасида 26 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech