29 Июн 2022 йил 473

Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти иштирокида жойларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактик ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-амалий тадбирлари давом этмоқда

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, полковник И.Тиллаев ҳамда полковник М.Саттаровлар иштирокидаги ана шундай тадбирлар Қувасой шаҳри ва Қува туманларида ўтказилди.

Жойларда содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, салбий ҳолатларнинг содир этилишига шароит яратиб берган омиллардан бири криминоген вазиятни тўғри баҳоламаслик, жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлини тўғри йўлга қўйилмаганлигини, маҳалла фаолларида воқеа-ҳодисага дахлдорлик ҳиссини етишмаслиги ҳисобланади. Бунда айниқса профилактика инспекторларининг фуқаролар олдидаги масъулияти янада ошириш лозим. Ўтказилаётган учрашувларда айни жиҳатларга алоҳида урғу бериляпти.

Аксарият жиноятлар тунда содир этилади. Жойлардаги профилактика хизматлари томонидан тунги хизматларни тизимли ташкил этиш, жиноят қилишга мойил шахслар билан ишлаш ва уларга таъсир чораларини қўллаш орқали ҳудудларда жиноятлар салмоғини камайтириш мумкинлиги таъкидланди.

Энг асосийси профилактика инспекторини ҳудудидаги ҳар бир фуқарони танисин, хонадонидаги шароитни билсин. Бу эса, воқеа-ходиса, ёки муаммоларга ўз вақтида қонуний ечим топишига, фуқароларнинг мурожаатларини шу ернинг ўзида ҳал этишга имкон яратади.

Бундан буён, профилактика инспектори хонадонма-хонадон юриб фуқароларга ўзини таништириб, боғланиш учун телефон рақамларини қолдиради.

Шунингдек тадбирларда Республика идоралараро ишчи гуруҳининг Фарғонада олиб борган ўрганишлари якуни бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳам ўрганилди. Ҳар бир ходим ўзига юклатилган вазифани ичига кириб, таҳлил қилиб, ишлаши кераклиги тушунтирилди.

Тадбир давомида тергов амалиёти самарадорлигини янада кучайтириш бўйича таклифлар ўртага ташланиб, бажарилган ишлар кўриб чиқилди. “Е” материал дастурий таъминотидан келиб тушган ҳар бир хабар ва ҳодисалар асосида терговга қадар текширувни юритиш тартиб қоидалари, терговга қадар текширувни юритишда вилоятда ягона амалиётни жорий қилиш мақсадида процессуал ҳужжат намуналари ишлаб чиқилганлиги, ушбу процессуал ҳужжатларнинг афзалликлари ҳақида маълумотлар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech