Фарғона шаҳрида ҳайдовчининг юк машинасидан гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди
Фарғона шаҳар. 2022 йилнинг 27 декабрь куни, шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, ФНҚИЗ 4-назорат ўтиш жойида К.З бошқарувидаги “HOWO” русумли юк машинаси назоратчи ходимлар билан текширилган вақтида ҳайдовчи К.З.нинг ёнидан икки дона гугурт қутисига солинган ҳолда ва мазкур машина кабинасида бўлган К.З.га тегишли сумкасида “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати