12 Август 2021 йил 514

Фурқат туманида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаган шахс аниқланди

Фурқат тумани. 06 август куни туман ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1973 й.т. Фурқат тумани, Чиркай қишлоғида  яшовчи Қ.Қ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги бетон устида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech