8 Март 2020 йил
737
Фарғона вилоятида оммавий тарзда ўтказилаётган “Эко хашар” - дарахт экиш ўн кунлик акциясида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар
Тоза ҳаво манбаи бўлган мевали ва манзарали дарахтлар инсон саломатлигини муҳофаза қилишда катта аҳамиятга эга. Хусусан, “Кўчат экиб, боғ яратамиз!” шиори остида Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ҳодимлари томонидан вилоятимиздаги таълим, тиббиёт муассасалари, меҳрибонлик уйларига 3000 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бу ниҳоллар, албатта, ўша ҳудуддаги мусаффоликни таъминлашга хизмат қилади.
Бу каби хайрли тадбирлар туман-шаҳарларда давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати