18 Август 2021 йил 390

Фарғона вилоятида қидирувдаги 2 нафар шахслар қўлга тушди

 

17 август куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.Ю.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Қува тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган О.Т.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech