Фарғона шаҳрида кондиционер сотиб олиб пулларини бермай алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 26 июль куни фуқаро М.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 05 июнь куни Х.Б ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нарҳи 9.000.000 сўмлик “Артел” русумли кондиционерини сотиб олишга келишиб, пулларини ўн кун муддат ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган кондиционерни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Қ содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати