20 Август 2021 йил 391

Олтиариқ туманида ошхонадан сув насос ва газ балон ўғирлаган шахс қўлга тушди

Олтиариқ тумани. Жорий йилнинг 12 январь куни Н.Т ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 январь кунидан 12 январь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс Ўзбекистон кўчасида жойлашган ошхонасига ғайриқонуний равишда кириб, ошхонасидан нарҳи 500.000 сўмлик сув насоси ва 350.000 сўмлик газ балонини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech